Четверг
17.07.2025
20:23
So'rovnoma
Yulduzlar reytingi
Всего ответов: 50
Xisoblagich.ucoz
QIDIRISH
MP3
Sms jo'natish
Калькулятор
REKLAMA
Biz bilan aloqa
Portal ma'muriyati Asilstudio.tv@mail.ru +98936100009 Web master Asilstudio.tv@mail.ru +998762228686 Reklama uchun Asliddin.ru@mail.ru
SAYT HAQIDAA

Asilstudio.tv

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

Xip-xop jangchisi!!!
Бугун улар жаҳон мусиқа чартларининг етакчилари, дунёда энг кўп муҳокама қилинадиган артистлар ҳисобланади. Уларнинг услубига тақлид қилишади. Уларнинг альбомлари миллионлаб нусхада сотилади, қўшиқларининг матнини эса ёддан билишади. Хип-хоп йўналишининг тарихи қандай қилиб қисқа вақт ичида ёшларнинг кўча қўшиқлари суперхитга айланишига, ижрочиларнинг ўзлари эса суперюлдузлар қаторидан ўрин олишига яққол мисол бўла олади.
Республикамиздаги рэп-ижрочилар, афсуски, ҳозирча бундай машҳурлик билан мақтана олишмайди. Бироқ ўзбек мусиқа Олимпидаги муайян ютуқлар тўғрисида шубҳасиз ишонч билан гапириш мумкин. Ўзбек рэп-ижрочиси Шаҳриёр ҳаётда ўз истак-хоҳишларини биринчи ўринга қўяди. «Ҳамма янги нарса янгича бўлади, эскиси эса унутилади» - куй билан айтилган ушбу сўзлар юракнинг тубидан чиққан, дея эътироф этади Шаҳриёр. У хип-хоп йўналишидаги турғун мавзуларга қарши равишда ўз қўшиқларида кўпроқ ҳаётнинг ёруғ томонлари ҳақида куйламоқда. Бомонд услубидаги хип-хоп – бугунги меҳмонимизнинг асосий йўналиши.
 
Bomond.uz: Ўзбек хип-хопи ҳақида сўз борганида мияга дарҳол иккита ном келади – Шоҳрух ва Шаҳриёр. Машҳурликни ҳам икки кишига бўлиб олганмисизлар?
 
Шаҳриёр: Фақат иккита номми?! Шахсан мен хип-хоп услубида ишловчи анча жамоалар борлигини биламан. Улар камроқ машҳур эканлиги эса, бошқа гап. Мен фаолиятимни эндигина бошлаганимда, кўпчилик, бизда битта рэппер бор, иккинчисининг машҳур бўлиши даргумон дейишганди. Бу ҳақда ўзим қандай фикрда бўлганим, майли ўзимга маълум бўлиб қолаверсин. Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен буни ҳаммага исботлаб бердим, ҳозир минглаб мухлисларим бор. Чунки мен фақат хип-хоп билан яшайман, у менинг қонимда. Машҳурлик эса мунтазам равишда меҳнат қилишнинг натижаси холос. Шоҳрух менга рақобатчи эмас, ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Менинг ўз йўлим бор, шу йўл билан олға боряпман. Шоҳрухга эса фақат омад тилаб қолишим мумкин.
 
Bomond.uz: Сизларни хип-хоп бирлаштиради, нимангиз билан фарқ қиласизлар? Умуман олганда, ўзаро муносабатларинг қандай?
 
Шаҳриёр: Муносабатларимиз ҳамкасбларники каби ва ҳатто дўстона ҳам. Биз ягона маданиятни тарғиб қиламиз, демак, иккаламиз ҳам хип-хоп сафдошлари кўпайиши учун курашяпмиз. Бизни айнан шу мусиқа йўналиши бирлаштиради. Фарқлар тўғрисида гаплар ортиқчалик қилади. Чунки бу шундоқ ҳам кўзга ташланади.

Bomond.uz: Хип-хоп тарихи 1969 йилда Нью-Йоркнинг қашшоқлар яшайдиган ҳудудларида бошланган. Шу боис олдинлари рэп бой бўлмаган кишиларнинг мусиқаси ҳисобланган. Бугун хип-хоп мухлислар учун деярли сажда қилинадиган йўналишга қандай қилиб айланди?
 
Шаҳриёр: Сирға, занжирлар, кенг шимлар, орқа томони билан кийилган бейсболкалар – бу фақат аксессуарлар холос, хип-хопнинг портрети...бу портретни ким чизган ўзи? Ҳақиқий рассомми ёки ўзини гўё рассом деб ўйлайдиганларми? Яъни асосийси рэппер кийимини кийиб, бу маданият вакилига айланиш эмас. Бугун хип-хоп мусиқа индустриясидаги буюк давлатга айланмоқда, жаҳон рейтингларида фахрли ўринларни эгаллаб келаётир, аммо уни ҳис қила билиш керак, бу эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ахир чин юракдан бирор ишни қилмоқчи, ниманидир қўшмоқчи бўлсанг, агар шуни бажариш учун аталган бўлсанг – ҳаммасининг уддасидан чиқасан. Агар мутлақо бошқа линиядаги одам бўлсанг, унда бу маданиятга бурнингни тиқмаганинг маъқул, у ерда сенга жой йўқ.

 
Bomond.uz: Аммо сиз хип-хоп дунёсида ўз ўрнингизни топдингиз. Бунинг устига ўз қўшиқларингизга ўзингиз шеър ва мусиқа ёзасиз. Бунга қаердадир ўқиганмисиз?
 
Шаҳриёр: Мен хип-хопни шунчаки ҳис қиламан, бу менга атрофдагиларга ёқадиган қўшиқлар ёзишимга ёрдам беради. Албатта, олдинлари бу профессионал даражада эмасди, мен шунчаки хип-хопнинг оддий «жангчиси» эдим холос. «Тарона Рекордс» компаниясига келганимда, мен билан профессионаллар жамоаси ишлай бошлади, яъни креативчилар, маъмурлар, мусиқачилар, услубчилар. Улар менга янги босқичга кўтарилишимга имкон беришди, шунинг учун ҳозир мен профессионал мусиқа маълумотига эга бўлиш ҳақида ўйлаяпман. Ҳозирги замонда бу ҳар бир ҳақиқий ижодкор учун зарур нарса. Ўзимнинг саҳна учун яратилганимни эса ҳар сафар кучлироқ ҳис қиламан, супермегарэпстарга айланаман.

Bomond.uz: Мусиқий иқтидорингиз неччи ёшингизда саҳнада ўз аксини топди?
 
Шаҳриёр: Қўшиқларга шеър ёзишни мактабда ўқиб юрган пайтларимдаёқ, 8 ёшимда бошлаганман. Эсимда, биринчи шеърим дўстлар ҳақида эди. Ўшандан буён мен рэпни тарғиб этаман ва бу маданиятни ҳимоя қиламан.
 
Bomond.uz: Бугунги кунда ушбу маданият шоу-бизнесдаги энг кўзга кўринган одамлар билан боғлиқ. Хип-хопдаги бомондга қандай таъриф берган бўлардингиз?
 
Шаҳриёр: Мен доим чиройли мусиқа яратишга ҳаракат қилганман. Хип-хоп услубидаги чиройли, ҳиссиётли ва идеал мусиқани. Бомонд ҳам менда олдиндан гўзаллик билан қиёсланади.
Кунларнинг бирида оддий йигит сифатида уйқуга кетиб, эртаси куни ўзбек хип-хопининг юлдузи бўлиб уйғондим. Мен яқинларим ва дўстларимни ўзимдан итара бошладим, улар билан учрашувлардан қочдим. Аммо тез орада бу хато эканини англаб етдим. Қандай бўлсанг, шундай бўлиб қолиш керак, ҳақиқий дўстлар эса сенга ёрдам беради. Фақат улар билангина ҳаммаси яхши бўлишига ишонасан. Омадим бор экан, ўша пайтда яқинларим юлдузлигим шунчаки эс-ҳушни йўқотиш эканини тушунган ҳолда мендан воз кечишмади. Ҳозир уларга барча ишларида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
 
http://www.bomond.uz/upload/files/shahrier66.jpegBomond.uz: Туғилган шаҳрингиз Самарқандга тез-тез бориб турасизми?
 
 
Шаҳриёр: Буни жудаям истардим, аммо жисмонан улгурмаяпман. Охирги пайтларда янги альбомни ёзиш ишлари билан бандман. Аммо бу ҳақда сўраманг, ҳозирча бу лойиҳа холос, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта.
 
 
Bomond.uz: Унда кино ҳақида гапириб берсангиз. Яқинда ўзингизни актёр сифатида ҳам синаб кўрдингиз. Замонавий киносаноат ўзига қаттиқ тортяптими?
 
 
Шаҳриёр: Тўғрисини айтсам, қаттиқ тортяпти. Ғаройиб томони шундаки, профессионаллар менда типаж борлигини, қандайдир ўзига хос томоним мавжудлигини айтишди. Бу ишни ташламасликни маслаҳат беришди.

 
Bomond.uz: Демак, энди касбингизни қўшиқчидан актёрликка ўзгартирар экансизда?
 
 
Шаҳриёр: Ҳар ҳолда актёрлик маҳорати билан жиддий шуғулланишни бошлайман. Аммо бу менинг мусиқий ижодимга заррача таъсир қилмайди, агар фақат яхши томонга бўлсагина.
Asliddin


Источник: http://Asilstudio.moy.su
Категория: Мои статьи | Добавил: Asilstudiotv (21.10.2009) | Автор: Asilstudio.tv E W
Просмотров: 1229 | Теги: Asilstudio.moy.su | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: