Четверг
17.07.2025
00:36
So'rovnoma
Yulduzlar reytingi
Всего ответов: 50
Xisoblagich.ucoz
QIDIRISH
MP3
Sms jo'natish
Калькулятор
REKLAMA
Biz bilan aloqa
Portal ma'muriyati Asilstudio.tv@mail.ru +98936100009 Web master Asilstudio.tv@mail.ru +998762228686 Reklama uchun Asliddin.ru@mail.ru
SAYT HAQIDAA

Asilstudio.tv

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

Келгиндилар

«Футбол шундай ўйинки, 22 та одам битта тўпнинг кетидан югуриб юради ва охир-оқибат немислар ғалаба қозонишади». Англиялик машҳур ҳужумчи Гарри Линекер томонидан айтилган ушбу сўзлар вақт ўтиб афоризмга айланиб кетганди. Бу фикрга қўшилмаслик қийин, ахир Германия термаси дунёнинг энг совриндор жамоаларидан бири эканлиги футбол ишқибозларига маълум ҳақиқат. 

Бироқ айни вақтда бундесманншафтнинг деярли ярми миллати немис бўлмаган футболчилардан ташкил топган. Турли хил миллатлардан терилган аралашмага ўхшайди худди. Қандай қилиб бундай бўлди?

1972 йилдан бери туғилиш сони ўлимдан ҳам паст бўлса-да, Германия Европа Иттифоқининг аҳолиси энг кўп мамлакати бўлиб турибди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Германия бошқа миллатлар олдида айбдорлик ҳисси билан яшагани учун мамлакатда мухожирларга оид қонунчилик нисбатан енгил, бундан эса қўшни давлат фуқаролари тортинмай фойдаланишади. Оқибатда бугун Европадаги энг катта мусулмон диаспораларидан бири Германияда. Ҳозир олмон тупроғида икки миллион турк, деярли шунча рус, миллиондан ортиқ собиқ Югославиядан келган мухожирлар ва яна ярим миллионга яқин Кўҳна қитъанинг бошқа бурчакларидан келган кишилар умргузаронлик қилишмоқда.

Маҳаллий бўлмаган аҳоли сонининг ошиб бориши маълум вақтгача Германия терма жамоасига таъсир кўрсатмади. Аммо бир куни ҳаммаси ўзгариб кетди.

Янги асрнинг бошида маълум бўлдики, мухожирларнинг фарзандлари яхшигина футбол ўйнай олишаркан (ҳатто баъзи вазиятлардан немислардан ҳам яхшироқ) ва шу билан бирга улар Германия фуқаролигига ҳам эга эканлар.

Терма жамоада ҳорижликнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ дастлабки жанжал 2001 йилнинг баҳорида кузатилди. Ўшанда ганалик қора танли футболчи – Жеральд Асамоа Германия терма жамоасига таклиф этилганди. Ўшанда ўйинчи 22 ёшда эди, катта футболдаги фаолиятини айнан Германияда бошлаб, 16 ёшида «Ганновер» билан профессионал шартнома имзолаган эди. Бу воқеа мамлакат аҳли томонидан турлича кутиб олинди. Телевидениеда ксенофобияда айбланишдан қўрқиб, одамлар аниқ фикр билдиришган бўлса, интернетда эҳтиросларга хоҳлаганча эрк берилди. «Kicker» журнали томонида, ўтказилган сўровномада мухлисларнинг 89,2 фоизи бундестимга чет элликларнинг, шу жумладан, Асамоанинг жалб этилишига мутлақо қарши эканлигини маълум қилди.

Миллатчилик руҳидаги ташкилотлар ҳам четда жим туриб кузатишгани йўқ воқеалар ривожини: футболчини ҳуштаклар ва бананлар ёмғири билан кутиб олиш ҳақида бир қарорга келиб олишди. Бироқ миллатчиларнинг бу режалари тартибни сақлаш ходимлари томонидан йўққа чиқарилди – немис полицияси яна бир марта ўзининг ҳушёрлигини намойиш этди ва кўнгилсиз тадбирнинг илдизини қуритди.

2006 йил Германия ўзи мезбонлик қиладиган навбатдаги Жаҳон чемпионатини кутиш билан яшаётганди. Омма Жеральд Асамоага озми-кўпми кўникиб қолган. Бундестим мураббийлари штаби эса келиб чиқиши нигериялик бўлган Патрик Овомойелани терма жамоага таклиф қилди. Жамоатчилик кутилганидек мураббийларнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватламади. «Яна негр!», — дея яна кайфиятлари бузилди германиялик саппортерларнинг. Лекин бу сафар ҳаммаси ишқибозларнинг норозиликлари билан тугаб қолмади. Ишга анча машҳур инсон, Конституцияни ҳимоя қилиш бошқармаси ўнг экстремистиги дея тан олган Германия миллий-демократик партиясининг жанжалкаш етакчиси Удо Фогт ҳам қўшилди. Фогт Овомойелага берилган 25-рақамли Германия терма жамоасининг оқ футболкаси тасвири туширилган варақалар тарқатишни бошлади. Унда қуйидагича ёзув бор эди: «Оқ. Бу шунчаки футболканинг ранги эмас. Ҳақиқий миллий терма жамоа учун!»

Катта жанжал келиб чиқди. Фогтнинг ҳаракатларига изоҳ беришдан аввал Овомойела узоқ, икки йилга яқин, ўйлади. «Менинг исмимдан қандай фойдаланганликларини кўриб, ҳайратда қолдим, — деди нигериялик. — Менга ҳеч қачон бунчалик безбетларча ҳужум қилишмаганди. Бу менинг қарашларимга қарши ҳаракат бўлди. Уларни судга беришга қарор қилдим». 2008 йилнинг баҳорида Германия прокуратураси Фогтга қарши «миллатлараро адоватни қўзғаш» даъвоси билан жиноий иш очди.

Лекин бу вақтга келиб Германия терма жамоасининг таркиби кўп миллатли кўринишга келиб бўлганди. Ҳужум чизиғида Мирослав Клозе ва Лукас Подольски каби поляклар ҳаракат қилишмоқда эди. Рио-де-Жанейрода венгриялик ва панамалик оиласида дунёга келган Кевин Кураньи вақти-вақти билан поляк ҳужум тандемига ёрдамга келиб турарди.

Сердар Таски ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаётган бўлса, Марио Гомес голлар урмоқда. Уларнинг иккиси ҳам немис эмас, уларнинг исм ва фамилияларидан яққол кўриниб турибди. 20 ёшли иқтидорли серб Марко Марин ва бразилиялик қора танли ҳужумчи Какау ҳам «манншафт» шарафини ҳимоя қилишга улгуришган.

Германия терма жамоасидаги бу ҳолат ҳаммадан ҳам кўпроқ қўшни Польшада катта хавотир уйғотмоқда. Юқорида номлари эслаб ўтилган Клозе ва Подольскилардан ташқари польшалик ҳимоячи Лукаш Синкевич ва ярим ҳимоячи Петр Троховски ҳам Германия терма жамоаси либосини кийиб, майдонга тушишган. Агар олмон ёшлари терма жамоасида уларнинг бир қатор ҳамюртлари (мисол учун, Евген Полански) тўп сураётганини ҳам ҳисобга олсак, Польша учун ростдан ҳам ачинарли манзара юзага келган бўлади. Лекин поляклар ҳам тинч ўтиришгани йўқ: Клозе ва Подольски Польшага бормаслик тавсия қилинган хатларни тез-тез олиб туришади: кўнгилсиз бир нима бўлмаслигига жавоб бера олишмас эмиш полониялик ишқибозлар...

2009 йилнинг ёзида Петр Троховски қадрдон Тчевга дам олгани иккита тан соқчи билан бирга борди – Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга ўтиб кетгани учун уни ўлдириш ҳақида таҳдид қилишганди...

ФУҚАРОЛИГИНИ ЎЗГАРТИРГАН ФУТБОЛЧИЛАР ВА ҲАММАСИ УЛАР ҲАҚИДА
- Жаҳонда футболчилар бир қатор сабабларга кўра (иккита фуқаролик, ота ва она турли хил миллат вакиллари ёки бошқа мамлакатда туғилган бўлса) қайси терма жамоа таркибида тўп суришларини ҳал қилишади.

- ХХ асрда фуқаролигини ўзгартирган футболчиларни «ориунди» деб атай бошлашди (луғавий маъноси – Жанубий Америкада туғилган италиялик).
- Тарихдаги машҳур футболчилардан бири Ладислав Кубала ўз вақтида учта – Чехословакия, Венгрия ва Испания терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Футбол тарихидаги алоҳида ажралиб турувчи ҳолат! У шунингдек, Каталония терма жамоаси сафида ҳам ҳаракат қилган, аммо каталонияликлар суверенитет ҳақида қанчалик орзу қилишмасин, Каталония барибир алоҳида мамлакат эмас.

- Агар ҳар бир футболчи ўз илдизи бориб тақаладиган жой шарафини ҳимоя қиладиган бўлганида эди, Златан Иброҳимович ҳозир Босния учун голлар ураётган бўларди, Декуни Бразилиянинг сариқ-яшил футболкасида кўрардик, Польша терма жамоаси эса Клозе-Подольски мисолида замонамизнинг энг кучли ҳужум тандемларидан бирига эгалик қилган бўларди.

- Суринам терма жамоаси даврнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланиши мумкин эди. Аммо Руд Гуллит ва Франк Райкаард, Кларенс Зеедорф ва Эдгар Давидс, Маркиано Винк ва Ройстон Дренте (уларнинг ҳаммаси суринамлик) ларнинг барчаси Голландия терма жамоасида ўйнашни маъқул кўришган.
- Агар Португалия фуқаролигини қабул қилмаганида, дунё Эйсебио ҳақида билмай қолиб кетиши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Тарихдаги энг кучли ҳужумчилардан бири Мозамбик терма жамоасида ўйнаши керак эди.

- Франция термаси – жаҳоннинг энг кўп миллатли жамоаларидан бири. Бундан беш йил аввал «уч ранглилар»нинг бошланғич таркибида саккиз нафар миллати француз бўлмаган футболчи майдонга тушарди: Тюрам ва Галлас (Гваделупа), Лизаразу (Баскония), Макелеле (Зоир), Виейра (Сенегал), Зидан (Жазоир), Трезеге (Аргентина), Анри (Мартиника). Ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолат ҳукмрон Францияда.

Россиянинг «ТоталФутбол» нашри иккита Германия терма жамоасини тузиб чиқди. Уларнинг бири миллати немис бўлган футболчилардан ташкил топган бўлса, иккинчиси Германиянинг туб жой аҳолиси бўлмаган футболчилардан тузилган. Қизиқ, улар бир-бирларига қарши майдони тушишса, ким кучлироқ бўларкин?



Источник: http://asliddin
Категория: Мои статьи | Добавил: Asilstudiotv (24.10.2009) | Автор: Asliddin E W
Просмотров: 2344 | Теги: Asliddin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: